Ўзбекистон бош прокурори Россия Тергов қўмитаси раиси билан учрашди

Томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп йиллик дўстлик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланган муносабатларни юқори баҳолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
2020 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашув Россия Тергов қўмитаси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ўртасидаги ҳамкорликнинг конструктив ва самарали ривожланишининг бошланиши бўлгани таъкидланди.
Председатель СК России провел рабочую встречу с Генеральным прокурором Республики Узбекистан
Томонлар, шунингдек, “Россия ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги тўлиқ форматдаги алоқаларни янада жадал ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик” масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Россия Тергов қўмитаси раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирги шароитда икки идоранинг ўзаро ҳамкорлиги жиноятчиликка қарши курашда муҳим дастакга айланиб бормоқда.
Председатель СК России провел рабочую встречу с Генеральным прокурором Республики Узбекистан
Шунингдек, у ўзбекистонлик ҳамкасблар томонидан кўрсатилаётган юридик ёрдам сифати ва самарадорлигини, шунингдек, жиноий фаолиятга қарши курашиш бўйича малака ошириш, билим ва тажриба алмашиш бўйича ижобий тажрибани юқори баҳолади.
Томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп йиллик дўстлик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланган муносабатларни юқори баҳолаб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш манфаатлари йўлида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга ишонч билдирдилар.
Россия ва Ўзбекистон бош прокурорлари ҳамкорлик дастурини имзолашди