Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Бразилия Украинага ўқ-дори етказиб беришни рад этди

Бразилия Украинага ўқ-дорилар етказиб беришни рад этди, Япония билан бу борадаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Бразилия Украинага ўқ-дори етказиб беришдан бош тортди, деб ёзади "Bloomberg" Европа ва Бразилия расмийларига таяниб.
“Бразилия Киевга ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича иттифоқчи сўровларини рад этди”, — дейилади агентлик баёнотида.
Ўтган ҳафта Франция президенти Эммануэл Макрон Жанубий Америка давлатига ташриф буюриб, бразилиялик ҳамкасби Луиз Инациу Лула да Силва билан музокара ўтказди.

Бундан ташқари, "Bloomberg" маълумотларига кўра, Британия ва Япония ўртасида ўқ-дорилар сотиб олиш бўйича муҳокамалар ҳам боши берк кўчага кириб қолган кўринади.

2023 йил декабрь ойида Япониянинг собиқ мудофаа вазири Итсунори Онодера мудофаа экспорти қоидаларининг юмшатилишига асосланиб, Токио Лондонга 155 миллиметрли артиллерия снарядларини сотиши мумкинлигини айтди. Бундан олдин "Financial Times" газетаси Япония Британияга бундай экспорт қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ва шу билан билвосита Киевга қурол етказиб беришда ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Сўнгги пайтларда Киевликлар снарядлар етишмаслигидан шикоят қилмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский ҳам январь ойи ўрталарида Давосда сўзлаган нутқида Украина Қуролли кучларида ўқ-дорилар етишмаслигини тан олди. Унинг сўзларига кўра, Киев Россия армияси билан қарама-қаршиликка дош бера оладиган даражада дунёда ҳарбий-саноат комплекси ресурслари йўқ.
Бир йил аввал Европа Иттифоқи Украинага 12 ой ичида бир миллион снаряд етказиб беришга ваъда берган эди, лекин буни уддалай олмади. Жозеп Боррел буни ЕИ снаряд ишлаб чиқаришда қийинчиликларга дуч келганини ва алоҳида давлатлар ўз арсенали камайиб қолишидан хавотирда эканлиги билан изоҳлади.
Россия бир неча бор Украинага қурол етказиб бериш фақат можаронинг чўзилишини ва қурбонлар кўпайишига олиб келишини таъкидлаган эди.