ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари йил бошидан буён уч баравар кўпайди, дейди британиялик эксперт Александр Меркурис ўзининг YouTube'даги каналида.
“Жорий йил бошидан бери Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари доимий равишда ўсиб бормоқда. <…> Бу йил вазият уч баравар ёмонлашди, март ойида эса янада даҳшатлироқ бўлди”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 2023 йилда Артёмовск учун жанг пайтидагидан кўра кўпроқ украиналик аскар жанг майдонида ҳалок бўлмоқда.
Меркурис, шунингдек, Владимир Зеленский айтган Украина Қуролли кучларининг бутун можаро давомида ҳалок бўлган аскарлари ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.
Март ойида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу идора кенгашида нутқ сўзлади. Унга кўра, йил бошидан бери Украина қуролли кучлари 71 мингдан ортиқ одам ва 11 минг техникани йўқотган. Украина армиясининг йўқотишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли уч баравар кўп, деди Шойгу.