Таниқли сценарий муаллифи тошкентлик талабалар учун маҳорат дарси ўтди

Россиялик таниқли сценарий муаллифи Андрей Золотарёв ВГИКнинг Тошкентдаги филиалида ўз касбининг сирлари билан бўлишишди.
Sputnik
Россияда сўнгги йил давомида катта шов-шоувга сабаб бўлган “Слово пацана” сериалининг сценарий муаллифи Андрей Золотарёв Тошкентдаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) филиалида маҳорат дарси ўтказди.
Мутахассис бўлажак киночиларга ўз касбининг сирлари билан бўлишди. Шунингдек, Золотарёв Sputnik мухбирининг саволларига ҳам жавоб берди.
Суҳбат давомида у ҳозирда қандай лойиҳалар устида иш олиб бораётгани ва яқин келажакда томошабинлар унинг қандай ишларини кўриши мумкинлиги ҳақида гапириб берди.
Батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг.