ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари Остонада йиғилади

Қозоғистон ТИВга кўра, Эрон унда илк бор ШҲТнинг тўлақонли аъзоси сифатида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 2-3 апрель кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Aйбек Смадияров маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари вакилларининг йиғилиши Қозоғистон раислигида ўтади.
Қозоғистон ТИВга кўра, Эрон унда илк бор ШҲТнинг тўлақонли аъзоси сифатида иштирок этади. Бундан ташқари, кузатувчи давлатлар – Беларусь ва Мўғулистон меҳмон сифатида таклиф этилган.
“Учрашув доирасида ШҲТ масъулият зонасидаги долзарб халқаро муаммолар, жумладан “уч ёвузлик” – терроризм, сепаратизм ва экстремизм кучларига биргаликда қарши курашиш масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган”, — деди Смадияров.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, биргаликда енгиш маъқул бўлган бошқа муаммолар қаторида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш, халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, кўп томонлама бирлашмалар - БМТ, ОҲИЧК, КХШТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳам бор.
ШҲТ МАТТ терроризм ва экстремизмга қарши курашда ўз самарасини кўрсатди – Мирзиёев