Улар Наполеон ва Гитлернинг мағлубияти учун ҳам биздан қасос олишмоқчи — Путин

Россиянинг душманлари унинг ҳудудларини тарқатиб юбориш ва унинг ресурсларидан ўз манфаатида фойдаланишни ният қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россиянинг душманлари ўз тарихий мағлубияти учун биздан қасос олмоқчи, деди Владимир Путин ИИВда бўлиб ўтган мажлисда.
"СССР тарқалиб кетганидан сўнг Россия ўз тарихининг мураккаб кунларини бошидан кечирмоқда. Бугун эса бизнинг душманлар тарихий Россиянинг қоган ҳудудларини ҳам бўлиш ва тарқатиб юборишни ният қилган.
Шундай йўл билан улар бизнинг ҳудудларни ўз геосиёсий манфаатларига бўйсундиришмоқчи. Собиқ ФСБ бошлиғи, Хавфсизлик кенгаши раиси ва Бош қўмондон сифатида бу ҳақида ишонч билан айтмоқдаман.

Бу қанчалик ғалати эшитилмасин, кимдир Наполеон ва Гитлернинг муваффақиятсиз юришлари учун биздан қасос олмоқчи. Бу тарихий ҳодисалар душманларимиз хотирасида яхши сақланиб қолган кўринади. Бу ҳайратланарли, лекин факт.

Яна кимдир эса бугунги тез ўзгариб бораётган дунёда ўз гегемониясини сақлаб қолиш мақсадида бизнинг ҳудудларга кўз тикмоқда. Ахир бу ерда улкан табиий ва инсоний ресурслар бор.
Улар Россияни парчалаб уни ўз фойдасига ишлатмоқчи. Эҳтимол, кимдир бизни заиф деб ҳисоблаётганлдир. Лекин улар адашади. Ҳеч қанчон бундай бўлмаган ва бўлмайди ҳам", - деди Путин.