Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатлари ёш мутахассислари Арманистондаги “Халқаро медиа мактаби”да қатнашади

Форумда иштирок этиш учун Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан журналистика, медиа, телевидение, реклама ва бошқа тегишли соҳалардаги 18 ёшдан ошган ёш мутахассислар таклиф этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 29 апрелдан 4 майга қадар Арманистоннинг Лори вилоятида бўлиб ўтадиган “Халқаро медиа мактаби” лойиҳасида ЕОИИ мамлакатлари ёшлари иштирок этади, деб ёзади РИА Новости.
“Халқаро медиа мактаби 2.0 ҳар йили ўтказиладиган ёшлар форуми бўлиб, у олти кун давомида турли мамлакатлардан медиа вакиллари ва ушбу соҳа талабаларини янги медиа соҳасида янги билим ва тажрибага эга бўлиш учун бирлаштиради”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, иштирокчиларга медиа, телерадиокоммуникациялар ва бошқа рақамли касблар соҳасидаги мутахассислардан эксклюзив кейслар тақдим этилади. Мутахассислар янги медиа, ушбу соҳанинг жадал ривожланиши ҳақида гапириб бериб, сунъий интеллектни профессионал фаолиятга интеграция қилиш сирларини очиб беради.
“Дастур доирасида олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда амалий лойиҳалар устида ишлашади. Форумда иштирок этиш учун Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан журналистика, медиа, телевидение, реклама ва бошқа тегишли соҳалардаги 18 ёшдан ошган ёш мутахассислар таклиф этилади”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ давлатларида 2018-2022 йилларда маошлар камида 30% га ошди