ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшларни қўлллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар қилди Ёшлар ишлари агентлиги.
"Жорий йил январь-март ойларида 9 452 та маҳаллада 8,3 миллион нафар “ёшлар баланси” шакллантирилиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти ва таклифларини амалга оширишга қаратилган “Ёшлар омбор китоби” ишлаб чиқилди", - дейилади ҳисоботда
Ушбу рўйхатга кўра, 123281 нафар алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар" давлат идоралари раҳбарларига номма-ном бириктирилди.
Ундан ташқари, Мудофаа органлари томонидан 4млн ёшлар оталиққа олинди.
Ижтимоий-иқтисодий ёрдам:
2024 йилда ёшлар етакчилари тавсияси билан 8 минг 563 нафар ёшга 34,1 млрд сўмлик ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатилди.
“Ёшлар дафтари” орқали ёшларга кўрсатиладиган ёрдам турлари 30 тага етди, мурожаатларни кўриб чиқиш муддати эса 30 кундан 5 кунгача қисқарди.
1500 нафар ёшларни хорижий тил, замонавий касб ва IT мутахассислигига ўқитиш мақсадида, ҳудудлардаги 100 та хусусий ўқув марказларида ўқиш харажатларини қоплаш учун 3,5 млрд сўм маблағ ажратилди.
Бундан ташқари, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси”, спорт мусобақалари, “Ёшлар овози” танлови ва бошқа қатор тадбирлар бошланди.