Прокуратура ЕК раҳбарини коррупцияда гумон қилмоқда — ОАВ

Европа Иттифоқи прокурорлари Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляенни вакцина харид қилишда коррупцияга йўл қўйганликда гумон қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен вакцина харид қилиш бўйича "Pfizer" бош директори Алберт Бурла билан олиб борган музокараларда коррупцияга йўл қўйган бўлши мумкин, дея хабар бермоқда "Politico" нашри.

“Европа прокуратураси (ЭППО) терговчилари Урсула фон дер Ляенни — “давлат вазифаларига аралашиш, СМС-хабарларни йўқ қилиш, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви”да гумон қилиб тергов қилаётган Бельгия прокурорларининг ўрнида ишлай бошлади, — дейилади мақолада.

Ушбу тергов дастлаб Бельгияда вакцина сотиб олиш натижасида Бельгияга етказилган иқтисодий зарар юзасидан судга даъво қилганидан кейин бошланган эди.

Кейинчалик Венгрия ва Польша ҳукуматлари ҳам вакцина бўйича музокараларда ЕК раҳбарининг фаолиятидан шикоятга қўшилишди. Бироқ Доналд Туск ҳокимиятга келганидан кейин Варшава шикоятни қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда.
"Нью-Йорк Таймс" газетасининг хабар беришича, 2021 йилда ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляен ва Американинг "Pfizer" компанияси бош директори Алберт Бурла билан вакциналар харид қилиш бўйича ЕИ тарихидаги энг йирик шартномани СМС ёзишмалар орқали муҳокама қилган.
Тергов маълумотларига кўра, ЕК раҳбари музокаралар жараёнига бевосита таъсир кўрсатганликда гумон қилинмоқда. Шартнома қиймати 35 млрд доллар бўлган ва харид қилинган 1,8 миллиард доза вакцина — Европа Иттифоқи эҳтиёжлардан сезиларли даражада ортиқча бўлган.
Прокурорлар ушбу ҳолатда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини гумон қилиб, Урсула фон дер Ляенни ёзишмалар мазмунини очишлашга чақирди, аммо 2022 йил июнь ойида Европа комиссияси бу хабарларни топа олмаганликларини айтиб, уни оммага ошкор этишдан бош тортди.
Айни дамда ушбу иш бўйича ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. "Pfizer-Gate" давом этмоқда.