Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ давлатларида 2018-2022 йилларда маошлар камида 30% га ошди

2018-2022 йилларда аҳолининг номинал даромади Россияда +38,6 %, Қозоғистонда 42,6%, Арманистонда 51,1%, Қирғизистонда 32,2% га ўсган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларида 2018-2022 йиллар давомида аҳоли номнал ойлик даромади миқдори 30% дан 50% гача ошди. Бу Евроосиё иқтисодий кенгаши (ЕИК) томонидан эълон қилинган статистик ҳисоботдан маълум бўлди.
Россияда номинал маошлар 2018 йилда 699 доллардан 2022 йилда 969 долларгача ошган. Бу 38,6 % ўсишни англатади.
Қозоғистонда маошлар ушбу давр ичида 472 доллардан 673 долларгача ошган. Бу 42,6 % ўсишни англатади.
Беларусда маошлар 476 доллардан 623 долларгача ошган. Бу 30,9 % ўсишни англатади.
Арманистонда 358 доллардан 541 долларгача ошиб, ўсиш — 51,1 % ни ташкил қилган.
Қирғизистонда маошлар 239 доллардан 316 долларга ошиб, ўсиш 32,2%ни ташкил қилди.
Шу билан бирга юқоридаги мамлакатларда қашшоқлик даражаси камайиши ҳам қайд этилган. Хусусан, Арманистонда 1,7 пунктга, Беларусда – 0,2, Қирғизистонда — 0,1, Россияда – 1,2, пунктга камайган. Қозоғистонда ушбу кўрсатгич ўзгаришсиз қолди.
Уй хўжаликлари харажатлари таркибида энг катта улуш озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келди: Россияда 32,9% , Қозоғистонда 51,2%.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси — инфографика