ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тошкент вилоятида “Чиқиндисиз дунё учун!” кенг кўламли плоггинг-тадбир бўлиб ўтди.
Ундан кўзланган асосий мақсад — фуқароларнинг ўз она юртига муносабатини ўзгартириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндилар ва чиқиндиларни саралашни ўргатиш, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш ғоясини илгари суришдан иборат.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Республика санитария-тозалаш ишларини ташкил этиш маркази ташаббуси билан ташкил этилган тадбир Халқаро чиқиндига қарши кураш кунига бағишланди.
“Ҳозирги мақсадимиз бу ҳудудни ахлатдан тозалашдир. Атроф-муҳитга ёрдам беринг, чиқиндиларни олиб ташланг”, - деди иштирокчи Наргиза Исаева.
Мусобақада 7 та жамоа иштирок этди. Кўнгиллилар "Тошкент денгизи" сув омбори қирғоқ ҳудудини чиқиндилардан тозалашди. Республика бўйича тадбирда жами 8 мингга яқин ёшлар иштирок этишди ва улар жами 228 тонна чиқинди жамлашди. Тадбирнинг энг фаол иштирокчиларига мукфотлар берилди.