Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш 68 бараварга қимматлашади

збекистонда 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 баравар (34 минг сўмдан 2,32 млн сўмгача), электромобиллар учун эса 15 бараварга ошади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистонда автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини (ярим тиркамаларини) давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ставкалари оширилиши тасдиқланди
1 апрелдан электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ставкаси 15 бараварга — 1,5 БҲМгача ёки 510 минг сўмгача оширилади.
Қолган барча автомобиллар бўйича ставка 68,4 бараварга ошиб, 6,84 БҲМ ёки 2,32 млн сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, бунгача автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида — 34 минг сўм эди.