Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Тўғридан-тўғри Киевга”. АҚШда Украинадаги фавқулодда вазият бўйича огоҳлантириш берилди

Полковникнинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари аслида бир неча ой аввал можарода мағлубиятга учраган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Агар керак бўлса, Россия қўшинлари Киевга етиб бориши мумкин, Украина Қуролли кучлари эса бунга қаршилик кўрсата олмайди, деди Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор Daniel Davis / Deep Dive YouTube каналида.
“Руслар тобора яқинлашмоқда. Охир-оқибат улар бир қарорга келиб, дарёни кесиб ўтишлари мумкин. Ўйлашимча, улар кейинчалик Одесса билан шуғулланишади, керак бўлса, кейин тўғридан-тўғри Киевга кетишади”, - дея тахмин қилди у.
Полковникнинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари аслида бир неча ой аввал можарода мағлубиятга учраган. Шу билан бирга, Макгрегор Ғарб қандайдир тарзда Россия армиясининг олдинга силжишига тўсқинлик қилиши керак деган фикрни бемаънилик деб атади.
“Биз буни март ойининг охирлари – апрель ойи бошида (2022 йил - таҳр) шартномалар тузиш, унинг имзоланишига кўмаклашиш ва шу орқали фалокатга чек қўйиш орқали тўхтатишимиз мумкин эди. Биз буни давом эттириш учун ҳамма нарсани қилдик ва фақат ёмонлаштирдик”, - дея хулоса қилди собиқ ҳарбий.
Ўтган ҳафта Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу идора ҳайъатида нутқ сўзлади. Унга кўра, йил бошидан буён Украина Қуролли кучлари 71 мингдан ортиқ одам ва 11 минг техника йўқотган. Украина армиясининг йўқотишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли уч баравар кўп, деди Шойгу.