ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бугун пойтахтда “Автомобилсиз кун” тадбири бўлиб ўтди.
Бир қатор ҳоким ва вазирлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, иш жойларига жамоат транспортида, пиёда ёки велосипедда йўл олишди.
Айрим давлат ташкилотлари бутун жамоа бўлиб, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашди. Масалан, Транспорт вазирлиги ва Божхона қўмитаси.

"Автомобилсиз кун" тадбиридан кўзланган мақсадлар: соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоат транспортини ривожлантириш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, тирбандликларни камайтириш ва бошқалар.
Маълумот учун, Ўзбекистон Ҳукумати топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида Тошкент шаҳрида "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади. Ушбу кунда вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро ҳокимиятлар раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, жамоатчиликка намуна кўрсатиши белгиланди.
Батафсил Sputnik видеосида кўринг!
Батафсил Sputnik видеосида кўринг!