ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Татаристон республикаси раиси Рустам Минниханов Сурхондарё вилоятига келди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ўзаро ташрифлардаги таклифига биноан Татаристон раиси Рустам Минниханов амалий ташриф билан вилоятга ташриф буюрди.
Марталабали меҳмонни Термиз халқаро аэропортида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги расмийлар кутиб олди.
Раис республики Татарстан Рустам Минниханов прибыл с рабочим визитом в Сурхандарьинскую область Узбекистана
© Пресс-служба хокимиата Сурхандарьинской области
Шундан сўнг, Ислом оламининг буюк алломаси, ҳадис илмининг етук олими Ал Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон оятлари тиловат этилди.
Рустам Минниханов “Термиз халқаро савдо маркази”га ташриф буюрди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Татаристон раисини Термиздан Афғонистонга юклар ўтказиладиган махсус йўлак билан таништирди.
Рустам Минниханов прибыл с рабочим визитом в Сурхандарьинскую область
© Пресс-служба хокимиата Сурхандарьинской области
Шундан сўнг, меҳмонларга “Термиз халқаро савдо маркази”да амалга оширилаётган лойиҳалар, яратилаётган қулайлик ва имкониятлар ҳақида тақдимот қилинди.
Ташриф давомида қуйидагилар бўйича музокаралар ўтказиш белгиланган:
эркин иқтисодий зона;
логистика марказлари;
ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишув;
келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари.
Шунингдек, воҳадаги тарихий ва диққатга сазовор жойларга ташриф амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Рустам Минниханов Нукус шаҳрига ташриф буюриб, у ердаги бир қатор корхоналарни бориб кўрган эди.