Россия билан зиддият юзага келса, Буюк Британия дош бера оладими — АҚШ Бош штаби жавоби

Telegraph: Россия билан зиддият юзага келса, Буюк Британия икки ойга чидайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Британия армияси мумкин бўлган тўқнашувда рус кучлари билан жангларда фақат икки ойга дош беради. Бу ҳақда The Telegraph Британия ҳарбий амалдорларининг сўзларига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Бирлашган Қироллик Қуролли Кучлари бўйича собиқ парламент котиби ўринбосари Марк Франсуа сўради: "Буюк Британия Россия билан кенг кўламли урушда икки ойдан ортиққа чидолмайди, чунки бизда бунинг учун ўқ-дорилар ва қурол захиралари йўқ, бу тўғрими?" Буни АҚШ Бош штаби раҳбари ўринбосари Роберт Магоуэн тасдиқлади”, — дейилади материалда.
Журналистларнинг таъкидлашича, Британия армиясининг бошқа вакиллари ҳам Британия харажатларни қисқартириш ва қўшинлар тақчиллиги сабабли эҳтимолий ҳарбий можарода узоқ вақт кураша олмаслигини таъкидламоқда.