ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Украина махсус хизматлари “Крокус Сити Холл”даги терактга ёрдам берган. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Унинг аниқлик киритишича, ҳужум радикал исломчилар томонидан тайёрланган.
Бортниковнинг аниқлик киритишича, буюртмаси ҳозирча аниқланмаган, бироқ махсус хизматлар жиноятчиларни ким уюштиргани ва ёллаганини кўрмоқда. Унинг қўшимча қилишича, хизмат теракт ташкилотчиларини аниқлаш учун ҳамма нарсани қилади.
Шу билан бирга, Киев Яқин Шарқда жангариларни тайёрлагани маълум, деб таъкидлади у. Унинг сўзларига кўра, террорчилар Украинага қочмоқчи бўлган ва улар ўша ерда кутилган. Бортниковнинг қўшимча қилишича, Россия махсус хизматлари бунинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилган.
Ҳозирда Федерал хавфсизлик хизмати дўст мамлакатлар разведка хизматлари билан биргаликда терактга алоқадорларнинг барчасини аниқламоқда, дея қўшимча қилди у.
Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ҳам теракт ортида Киев режими турганини айтди.
“Албатта, Украина”, - деб жавоб берди у журналистлар ҳужум ортида Украина ёки ИШИД* турганми деган саволга.
Владимир Зеленскийнинг идораси "Крокус"даги терактга алоқадорлигини рад этиб, бундай ҳаракатлар “ҳеч қандай маънога эга эмаслигини” таъкидлади.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.