Суд “Крокус” терактига алоқадор саккизинчи шахсни ҳибсга олди

Суд “Крокус” терактига алоқадор саккизинчи шахс Алишер Қосимовни ҳибсга олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Москванинг Басманний суди “Крокус” терактига алоқадор саккизинчи шахс Алишер Қосимовни ҳибсга олди, деб хабар берди РИА Новости.

“Тергов талаби қаноатлантирилиб, Алишер Қосимовга нисбатан 22 майга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилсин”, — дея қарорни эълон қилди судья.

Айблов тушунарлими, деган саволга Қосимов шунчаки “Авито” орқали квартирани ижарага берганини айтди. Унинг сўзларига кўра, у бўлажак террорчиларга бошпана бераётганини билмаган.
Қосимов — Россия фуқароси, асли қирғизистонлик. Эркак якка тартибдаги тадбиркор бўлиб, ўзи ишлаётган кафени бошқаради. Путилково қишлоғида Красногорск яқинида яшайди. Ўрта маълумотли, уч нафар фарзанди бор. У бу ишда суд мажлисида қариндошлари – онаси, укаси ва амакиси иштирок этган биринчи шахс.
Ўғлини залга олиб киришганда Қосимовнинг онаси йиғлади. Суд ижрочилари "баланд овозли" хатти-ҳаракатлари туфайли уларни мажлис залига таклиф қилмасликка қарор қилишди.
Кеча суд теракт иши бўйича яна уч нафар айбланувчини ҳибсга олган эди.
"Крокус"даги теракт иши бўйича барча айбланувчилар ҳибсга олинди