ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Миграция масалалари билан боғлиқ вазият назорат остида бўлиши керак, деди Владимир Путин Бош прокуратура ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида.
“Мен жиноятга қарши қўшимча, профилактика ва бошқа чора-тадбирлар тизимини ўйлаб кўришни сўрайман. Жумладан, назорат, миграция соҳасидаги қонун устуворлигига риоя қилиш – бу соҳадаги вазият жуда муҳим ва миллионлаб одамларни ташвишга солмоқда ва назорат остида бўлиши шарт”, — деди Россия президенти.
У ўз нутқи аввалида яқинда “Крокус Сити Холл”да содир этилган теракт мавзусига тўхталиб ўтди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, у прокурорлар террорчиларнинг адолатли жазоланиши учун барча зарур чораларни кўришини кутмоқда.
Бош прокурор Игорь Краснов, ўз навбатида, ижрочилар ва буюртмасилар "муқаррар равишда жазога тортилишига" ишонтирди. Шунингдек, у 2023 йилда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 75 фоизга ошганини айтди.