Ўзбекистон ва ЕОИИ

Песков МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини баҳолади

Песков: МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик салоҳияти ҳали тўлиқ амалга оширилмаяпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Постсовет ҳудудида интеграциянинг барча турлари самарали, уларнинг салоҳияти тўлиқ очилмаган, муносабатларнинг шериклик хусусияти пайдо бўлган муаммоларни конструктив тарзда енгиб чиқишга имкон беради. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир МДҲ мамлакатлари “ўз ривожланиш траекториясига эга, бироқ уларнинг умумий интеграция жараёнларига содиқлиги сақланиб қолаётганини” таъкидлади.
“Биз Беларусь билан энг илғор интеграцияга эгамиз, бу бизнинг энг яқин ҳамкоримиз ва иттифоқдошимиз. Бизда аслида ЕОИИга аъзо давлатлар билан умумий иқтисодий макон мавжуд. Сиёсат, хавфсизлик ва бошқалар билан боғлиқ ҳамкорликнинг бошқа форматлари мавжуд. Ушбу интеграциянинг барча турлари самарали, уларнинг салоҳияти ҳали тўлиқ очилмаган”, — деди у.
“Албатта, қаердадир муаммолар пайдо бўлади — гап бундай яқин ўзаро алоқалар ҳақида кетганда, буни муаммосиз амалга ошириб бўлмайди. Аммо муносабатларнинг шериклик хусусияти буларнинг барчасини конструктив тарзда енгиш имконини беради”, — дея қўшимча қилди Песков.