"Крокусда"ги терактга буюртма берганларни аниқлаш керак — Путин

Владимир Путин "Крокус"даги терактдан кейин кўрилган чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Киев режимини қўллаб-қувватлаётганлар террорга шерик бўлишни хоҳлашмайди, аммо саволлар кўп. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин "Крокус"даги терактдан кейин кўрилган чора-тадбирлар бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
"Киев режимини қўллаб-қувватловчилар террорнинг шериклари ва терроризм ҳомийлари бўлишни хоҳламайдилар, лекин ҳақиқатан ҳам жуда кўп саволлар бор", – деди у.
Разведка хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг биргаликдаги фаолияти давомида бир қатор саволларга жавоб олиш керак, масалан, радикал исломчилар ҳақиқатан ҳам Россияга зарба беришга қарор қилдими, деди Владимир Путин.
“Биз биламизки, жиноят радикал исломчилар қўли билан содир этилган, уларнинг мафкураси ислом дунёсининг ўзи асрлар давомида курашиб келади”, — деди Россия президенти.
Унинг айтишича, 22 март куни Россия пойтахтида содир этилган даҳшатли жиноят қўрқитиш ҳаракатидир.

“Ва дарҳол савол туғилади: бундан кимга фойда бор? Бу ваҳшийлик неонацист Киев режими қўлида 2014 йилдан буён мамлакатимизга қарши курашиб келаётганларнинг бутун бир қатор уринишларининг ҳалқаси бўлиши мумкин, холос”, — деди Путин.

“Мазкур хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг биргаликдаги фаолияти давомида биз бир қатор саволларга жавоб олишимиз керак. Масалан, радикал, ҳатто террористик, исломий ташкилотлар бугунги кунда авж олган Яқин Шарқ можаросини адолатли ҳал этиш тарафдори бўлган Россияга зарба беришдан чиндан ҳам манфаатдорми?”, – деди Путин.
Давлат раҳбари яна бир савол, ўзини “соф ислом”га эътиқод қилувчи диндор мусулмонлар сифатида кўрсатаётган радикал исломчилар мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойида қандай қилиб “ўта ваҳшийлик ва жиноятлар” содир этаётгани эканлигини таъкидлади.
“Москвада содир этилган жиноятни холис тергов қилиш учун булар ва бошқа (саволларга) аниқроқ, профессионал жавоб берилиши керак”, — дея қўшимча қилди президент.
Теракт уюштиришни режалаштирганлар жамиятга ваҳима ва нифоқ солишга умид қилишган, аммо бирдамлик ва ёвузликка қарши туришда қатъийлик билан кутиб олинди, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Ушбу терактни режалаштирганлар жамиятимизга ваҳима ва нифоқ солишга умид қилишган, бироқ улар бу ёвузликка қарши туриш учун бирдамлик ва қатъият билан кутиб олинди”, — деди у.
"Крокус Сити Холл"да содир этилган қонли терактдан мақсад Россия жамиятида ваҳима уйғотиш эди, деди Россия президенти Владимир Путин.
Шунингдек, Путин террорчилар "Крокус"да жиноят содир этганидан кейин нима учун Украинага боришга уринган ва у ерда уларни ким кутиб тургани ҳақидаги саволга жавоб бериш керак, деб ҳисоблайди.
“Албатта, террорчилар жиноят содир этганидан кейин нима учун Украинага боришга уринган ва у ерда уларни ким кутаётган эди, деган саволга ҳам жавоб беришимиз керак”, — деди у.
Президентнинг таъкидлашича, бундай терактлардан мақсад Россия жамиятида ваҳима уйғотиш ва шу билан бирга ўз халқига "Киев режими учун ҳаммаси бой бермаганлигини" кўрсатишдир.

“Албатта, фақат ғарб кураторлариннинг буйруғини бажариш, сўнгги украиналиккача курашиш, Вашингтон буйруғига бўйсуниш, сафарбарлик тўғрисида янги қонун қабул қилиш, янги таҳрирда “Гитлерюгенд” каби нарсани яратиш керак”, — деди президент.

Владимир Путиннинг айтишича, Қўшма Штатлар турли каналлар орқали қонли терактда гўёки Киев изи йўқ, бу ИШИД* эканлигига барчани ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.

“Қўшма Штатлар турли каналлар орқали ўз малайлари ва дунёнинг бошқа давлатларини Уларнинг разведка маълумотларига кўра, Москвадаги терактда Киевнинг ҳеч қандай изи йўқлиги, қонли теракт Россияда тақиқланган ИШИД* ташкилоти аъзолари бўлган ислом диндорлари томонидан содир этилганига ишонтиришга уринаётганини ҳам кўрамиз. Биз биламизки, Россия ва унинг халқига нисбатан бу ваҳшийлик кимнинг қўли билан қилинган. Бизни буюртмачи ким экани қизиқтиради”, — деди Россия президенти.

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, содир этилган терактни ким амалга оширгани аллақачон маълум, бироқ ҳозир жиноятга ким буюртма бергани қизиқтирмоқда.
Россия етакчиси "Крокус Сити Холл"даги теракт қурбонларига ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди.
“Оғир шароитда одамларни қутқарган ва жабрланганларга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдираман”, — деди у.
Крокус Сити Холлдаги теракт вақтида одамларга ёрдам берган россияликларнинг ҳаракатлари жамиятнинг етуклигидан далолат беради, деди Россия президенти Владимир Путин.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.
"Крокус"даги теракт иши бўйича барча айбланувчилар ҳибсга олинди