"Крокус"да теракт уюштирганлар аслида иккита мақсадни кўзлаган

Бу теракт мақсади — нафақат Россияда мусулмонларга муносабатни ўзгартириш, балким Россиянинг ва бутун ислом олами билан муносабатларига зарба бериш бўлган.
Sputnik
Теракт ижрочилари аллақачон ҳибсга олинган – эҳтимол унинг ташкилотчиларини ҳам аниқлашнинг имкони бордир. Қўлга олинганлардан икки нафари яқинда Туркияга бориб келганига қараганда, теракт ташкилотчиларидан бири айнан ўша ерда бўлган.

Туркия махсус хизматлари билан тезкорлик билан ишланса, ҳеч бўлмаганда ташкилотчиларни аниқлаш мумкин. Аммо ташкилотчини қўлга олиш ҳар доим ҳам буюртмачига олиб келмайди, чунки улар ҳар доим бир қатор воситачилардан фойдаланади. Шу сабабли якуний буюртмачини аниқлаш жуда қийин. Эҳтимол, разведка хизматлари ёки буюртмачининг ўз тузилмаларидан маълумот сизиб чиқиши натижасида бўлиши мумкин.
Хўш, буларнинг барчаси нима учун керак?

Биз Ғарб тиқиштираётган “ИШИД*-Хуросон террорчилик ҳужуми” версиясини қабул қилмадик ва Украина ҳамда англо-сакслардан шубҳалана бошладик. Тўғри, ҳозир бизда ушбу террорчилик излари тўғри Киев, Лондон ёки Вашингтонга олиб боришини исботлашнинг иложи йўқ. Бунинг учун эҳтимол йиллар керак бўлади. Лекин биз бу классик кўринишдаги "сохта байроқ" остида амалга оширилган операция эканлигига ишонамиз. ИШИД* шунчаки ташқи мижоз учун буюртма бажарганига амалда ишонамиз. Эҳтимол, террорчилар, Тожикистон фуқаролари ҳам бу ишни "ИШИД*даги биродарлар" учун қилаётганига ишончи комил бўлиши мумкин. Лекин биз бир саволга жавоб беришимиз керак — Бу ёвузликдан кимга фойда?
Россия жамиятида қўрқув ва тарқоқлик солишни истайдиган ғарбдаги рақибларимиз учун фойдали. Улар бу вазиятдан ўзлари учун фойдаланишни мақсад қилган: руслар қаранглар, ҳукуматингиз Россия учун асосий таҳдид Украина ва Ғарбдан келмоқда деб сизни ишонтирмоқда, аммо ўз уйингизда сизни ўлдиришга тайёр бўлган мусулмон мигрантлар яшайди. Мана, сизнинг Шарқдаги янги иттифоқчингиз. Глобал Жануб, мустамлакачиликка қарши Шарқ, сиз у билан Ғарбга қарши дўст бўлмоқчисиз, лекин улар сизни дафн қилади!
Бундай ташвиқот янгилик эмас, лекин агар илгари унинг мақсади шунчаки Россияда тартибсизлик уюштириш бўлган бўлса, энди унда яна бир мақсад пайдо бўлди. Бу — нафақат Россиядаги руслар ва мусулмонлар ўртасидаги муносабатларга, балким Россиянинг ва бутун ислом олами билан муносабатларига зарба бермоқчи.
Икки миллиардлик ислом дунёси Хитой ва Ҳиндистон билан бир қаторда Шарқ ҳам Глобал Жанубнинг муҳим қисмини ташкил этади. Англо-сакслар мусулмонларни Россияга қарши гижгижлашда бой тажрибага эга. Агар сиз тарихни чуқур ўрганмасангиз, ўтган асрнинг иккинчи ярмида АҚШ ва Буюк Британия Саудия Арабистонини "Москвадан келган худосизлар" таҳдиди остида эканлигига қандай ишонтирганини эслаш кифоя. Кейин афғон фожиаси бизга қарши кучли ва асосий тарзда қўлланилди - бу мамлакатдаги фуқаролар урушида ҳукумат томонида иштирок этишимиз "исломга қарши уруш", СССРга қарши “жиҳод”га чақириш сифатида қабул қилинди. Кейин Чеченистон бор эди, у ерда Россиянинг ҳаракатлари "мусулмонларнинг геноциди" сифатида кўрсатишга уринишди.

Аммо сўнгги ўн йилликларда Россиянинг ислом олами билан муносабатлари яхшиланиб борди. Бу минтақада бир неча қонли урушлар уюштирган АҚШнинг обрўси эса тўкилиши фонида юз берди.

2022 йил февралидан кейин ислом дунёси Американинг Россияни яккалаб қўйиш чақириғига бўйсунмади – аксинча, ҳар икки томонни Ғарб санкцияларидан ҳимоя қилиш мақсадида алоқаларимиз чуқурлаша бошлади. Исроилнинг Ғазодаги амалиёти бошланганидан кейин эса ислом дунёси ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашди. АҚШ ва Европанинг Нетаняхуга ваъда қилган босимлари, бир неча йиллардан бери давом этаётган Ғазо қирғинини тўхтатишга олиб келмади. Бутун ислом олами ғазабда ва Ғарбни геноцидга шерикликда бевосита айблаши фонида Россиянинг обрўйи янада юқори бўлди.

"Крокус"даги терактдан сўнг, руслар тожиклар ва бошқа мигрантларга ҳужум қилиши керак эди. Ғарб эса буларнинг барчасини ислом оламида тарғиб қилди? “Мана, руслар ўзларининг эски одатларига қайтиб, мусулмонларни калтаклаб, пайғамбарни ҳақорат қилмоқдалар! Улар сизнинг дўстларингиз ёки иттифоқчиларингиз эмас”.

Жанжаллашиш, ажратиш, идеал ҳолда Россия ва Ислом оламини бир-бирига қарама-қарши қўйиш англо-сакслар учун энг муҳим вазифадир. Россияни Хитойдан ажратишда мутлақ муваффақиятсизликка учраган англо-сакслар, энди Москвани жаҳон ислом умматидан ажратишга умид боғламоқда.

Лекин на Россия, на ислом дунёси бунга йўл қўяди - биз ҳақиқатни кўрмоқдамиз ва тарихдан керакли хулосалар чиқариб олдик. Бизни ким ва нима учун бир-биримизга қарши қайрамоқчи бўлаётганини жуда яхши тушуниб турибмиз.

Лекин шу билан бирга биз ўз заиф томонларимизни ҳам тан олишимиз керак. Ахир, душман биринчи навбатда уларга зарба беради, улардан ўз провокацияларида фойдаланади.
Бўлиб ўтган террор хуружида фош бўлган ожизлигимиз — мигрантлар муаммосидир. Бу эски муаммо, кўп маротаба унинг ечимини топишга уринганмиз, турли йўллар билан курашганмиз, аммо ҳеч қачон ҳал қилинмаган.
Бунга коррупция, лоббичилик, ҳақиқий ишчи кучи танқислиги ёки ташқи сиёсат (Марказий Осиё давлатлари билан ишлаш) сабабми? Эҳтимол буларнинг барчасининг турли даражадаги комбинациясидир. Лекин бугунги вазифамиз — миграция сиёсатини, мигрантлар билан ишлаш амалиётини, жумладан фуқаролик олиш тартиби, иш берувчиларнинг масъулияти ва бошқа томонларинини қайта кўриб чиқишдир.

Терактни амалга оширишга буйруқ берганларнинг на мусулмонларга, на мигрантларга алоқаси бор. Бу фожианинг ўзи бизни тўғри йўлдан оғдирмаслиги керак.

Аммо миграция муаммоси ҳақиқатан ҳам энг жиддий ёндашувни талаб қилади. Нафақат қоидаларни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини қисқартириш, балки миграция оқимини назорат қилишнинг самарали ва тушунарли механизмини яратиш, миграцияни чеклаш ва шу тарзда ноқонуний миграцияга барҳам бериш бўйича давлат сиёсатини шакллантириш.
Биз буни нафақат ўз келажагимиз ва хавфсизлигимиз учун, балки душманларимизни бизга даҳшатли зарбалар бериш имкониятидан маҳрум қилиш учун ҳам қилишимиз керак.
*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти