Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ авиация саноати маҳсулотлари учун божхона божини 2026 йилгача узайтирди

Авиация саноати маҳсулотлари учун импорт божхона божи 0% миқдорида белгиланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Евроосий иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) титан чиқиндилари ва қолдиқлари учун нол импорт божхона божини 2026 йил февраль ойи охиригача узайтирди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Комиссия ҳайъати 2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 28 февралгача титан чиқиндилари ва парчаларига импорт божхона божини 0% миқдорида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Кўриб чиқилаётган маҳсулотлар, асосан, авиация саноати учун мўлжалланган титан маҳсулотларини ишлаб чиқаришда иккиламчи хом ашё сифатида ишлатилади. Қўллашнинг бошқа соҳаларига энергия, кемасозлик ва тиббиёт киради.

“Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг металлургия корхоналари томонидан титан чиқиндилари ва лом парчаларидан фойдаланиш таннархни сезиларли даражада пасайтиради ва титан ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштиради, шунингдек, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга имкон беради”, – деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.

Шу билан бирга, корхоналар ишлаб чиқариш чиқиндиларидан, ҳам учинчи давлатлардан олиб келинган хомашёдан фойдаланади, дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия қора металларни ЕОИИ ташқарисига экспорт қилишга рухсат берди