ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Бутун дунёда ядровий қурол таҳдиди кучайган. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазири Грант Шаппс Британия ҳукуматининг мамлакатнинг ядровий тўхтатувчиси келажаги ҳақидаги ҳисоботида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ҳужжатда айтилишича, “ядровий хавфлар ортиб бормоқда.
Шаппс дунёда ядро қуролининг ривожланишига, шунингдек, ушбу турдаги қуролга эга давлатлар рўйхатига янги мамлакатларнинг қўшилишига ишора қилди. Вазир, шунингдек, Британия ўзининг “мағрур ва масъулиятли” ядровий давлат мақомидан қочмаслиги кераклигини таъкидлайди.