ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонда йилига 100 тонна олтин қазиб олинмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” корхонасини бориб кўрди. У йилига 1 минг 200 килограмм заргарлик буюмларини саноат усулида ишлаб чиқариш қувватига эга.
Ювелирная отрасль выходит на промышленный масштаб производства
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Юртимиз заргарлиги қадимдан машҳур. Жумладан, Наманганда ҳам “қўли гул” ҳунарманд сулолалар бўлган. Лекин етарли шароит бўлмагани, хомашё сотиб олишдаги қийинчиликлар сабабли кўп заргарлар фаолиятини тўхтатган эди. Бори ҳам буюмларни қўл меҳнатида тайёрларди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, корхонада 10 минг хил дизайндаги заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Хориж билан ҳамкорликда қўл соатларининг тилла корпусини тайёрлаш йўлга қуйилган.
2023 йилда 270 килограмм маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шунингдек, бу ерда 3D моделлаштириш орқали буюртма асосида исталган кўринишдаги буюмларни ишлаб чиқариш мумкин.
Корхонада маҳаллий заргарлар билан кооперация йўлга қўйилган. Натижада яширин ишлаганлар “соя”дан чиқди, иш ўринлари кўпайди. Корхонада 100 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган. Шу ернинг ўзида ёшларга ҳунар ҳам ўргатилади.
Ювелирная отрасль выходит на промышленный масштаб производства
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Мамлакатимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олаяпмиз. Уни заргар тадбиркорларга бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилган. Очиғи, бундай имкониятлар ҳеч қайси давлатда йўқ. Лекин, юртимизда олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланаяпти. Олтин қазиб олинмайдиган мамлакатлар биздан кўп экспорт қилаяпти. Бу соҳада бироз кечикдик. Шунинг учун ишлаб чиқаришга қўшимча шароитлар яратаяпмиз. Бу ҳали бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.
Ювелирная отрасль выходит на промышленный масштаб производства
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари шу ерда “Мехмаш” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди. Бу корхона йилига 20 минг тонна бурама мих ва 18 минг тонна рулонли қоғоз ишлаб чиқариш, 6 миллион долларлик экспорт қувватига эга. 700 киши иш билан таъминланган.
Бозор талабидан келиб чиқиб, автомобиль саноатида қўлланадиган маҳкамлаш маҳсулотлари ҳажмини ва экспортини ошириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари юзасидан кўрсатмалар берилди.