Крокусдаги теракт қурбонлари хотирасига бағишланган “Турналар учмоқда” тадбири бўлиб ўтди

Умуммиллий мотам куни “Крокус Сити Холл” концерт зали ёнида “Турналар учмоқда” акцияси ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Москвада “Крокус”даги теракт қурбонлари хотирасига бағишланган “Турналар учмоқда” тадбири бўлиб ўтди, дея хабар берди РИА Новости.
Умуммиллий мотам куни “Крокус Сити Холл” концерт зали ёнида “Турналар учмоқда” тадбири бўлиб ўтди. Теракт қурбонлари хотирасига бағишланган акция бинода "Турналар учмоқда" тасвири билан бошланди.
Аниқлик киритилишича, акция концерт зали номи билан аталган СССР халқ артисти Муслим Магомаевнинг “Турналар” қўшиғи номи билан аталган. Турналар умид, абадий хотира, боқийликни англатади.
Намойишчилар теракт қурбонлари хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёдга олишди.
Акция иштирокчилари қоғоз турналар ясашди ва қушлар расмини чизишди. Акция ўзбекистонликлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Крокусдаги теракт қурбонлари хотирасига Москвадаги “Россия сегодня” медиа гуруҳи биносида жойлашган экранда ҳам учаётган турналар тасвири пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жума куни кечқурун Москва шимоли-ғарбидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида отишма бўлиб ўтди. Россия Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди. 24 март куни Россияда “Крокус Сити холл”даги терактда ҳалок бўлганлар учун умуммиллий мотам куни эълон қилинди.
Тергов қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, 137 киши ҳалок бўлган, улардан уч нафари болалар. “Россия сегодня” медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян қурбонлар сони 143 нафарга етганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, теракт оқибатида 182 киши жабрланган.