Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ дьюти-фри дўконларида товарларни сотиш бўйича чекловларни бекор қилди

Қарор ЕОИИ ишбилармон доираларининг илтимосига кўра, бож олинмайдиган дўконларда товар турларини кенгайтириш мақсадида қабул қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати товарларни дьюти-фри дўконларида сотиш учун оғирлик ва ўлчовлар бўйича чекловларни олиб ташлади, дея хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
Аниқлик киритилишича, аввал оғир (оғирлиги 20 кг дан ортиқ) ва катта ҳажмли (узунлиги, эни ва баландлиги йиғиндиси 200 см дан ортиқ бўлган) товарларни сотиш тақиқланган эди.
Бундан ташқари, экспорт божхона тўловлари ундириладиган товарлар чакана савдога тайёрланиб, тайёр маҳсулот кўринишида истеъмол ўрамига қадоқланган бўлса, тақиқдан озод қилинади.
“Қарор бож олинмайдиган дўконларда товарлар ассортиментини кенгайтириш мақсадида ЕОИИ ишбилармон доираларининг тегишли сўрови доирасида қабул қилинди”, — дея тушунтирди ЕИК матбуот хизмати.
Шу билан бирга, Арманистон Республикасида ўлчам чекловлари ўз кучида қолади.