Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Кутишмаган. ОАВ Россия ҳаракати Ғарбни қандай тушкунликка солганини ошкор қилди

InfoBRICS: Ғарб Украинада ўз қуроллари тезда йўқ қилинишини кутмаган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ғарб давлат раҳбарлари Россия армияси Украинадаги қуролларини тезда йўқ қилишини кутмаган эди. Бу ҳақда Геостратегик тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Лукас Лейрос InfoBRICS учун мақоласида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Муаммо шундаки, Ғарб давлатлари раҳбарлари ўз қуролларининг бунчалик тез йўқ қилинишини кутмаган эди. НАТО мудофаа саноати Россия армияси уларни йўқ қилиш қобилияти туфайли қурол ишлаб чиқаришни бир хил суръатда давом эттира олмаяпти”, — дейилади мақолада.
Қайд этилишича, Киевнинг Ғарбдаги иттифоқчилари тез орада унга ёрдам бериш имкониятидан маҳрум бўлиб қолишади ва уларда Украинани ўз тақдирига ташлаб қўйишдан бошқа иложи қолмайди.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, йил бошидан буён Украина қуролли кучлари 71 мингдан ортиқ одам ва 11 минг техникани йўқотган. Украина армиясининг йўқотишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли уч баравар кўп, деди Шойгу. Вазирнинг қўшимча қилишича, армия душманни ўз позицияларидан сиқиб чиқаришда давом этмоқда ва уларга янги чизиқларда мустаҳкам ўрнашиб олишга имкон бермаяпти.