Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси теракт муносабати билан баёнот берди

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Крокус Сити Холл” савдо марказидаги теракт муносабати билан баёнот берди.

“Бугун тунда Москвадаги "Крокус Сити Холл" савдо марказида содир этилган, одамларнинг ўлими ва жароҳатланишига олиб келган даҳшатли террористик ҳаракатдан ҳайратдамиз. Бу даҳшатли фожиа. Ушбу жиноятни содир этганларни "одамлар" деб аташ мумкин эмас. Ушбу терактнинг айбдорлари, ташкилотчилари ва ҳомийлари топилиб, муносиб жазосини олишига ишонамиз”, - дейилади хабарда.

Посольство РФ в РУз
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирилган.
“Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириш учун Элчихонага келган ва шу соатларда келишда давом этаётган барча ўзбекистонликларга миннатдорлик билдирамиз”, - дейилади хабарда.
В посольство РФ в РУз несут цветы в связи терактом в "Крокус Сити Холл"
Москвадаги терактда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган — элчихона