ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залида содир бўлган терактда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини хабар қилди.
"Крокус Сити Холлда рўй берган портлаш ва отишма оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани, натижада тинч аҳоли вакиллари жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу ҳисси билан қабул қилди.
Элчихона қабул қилувчи давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада. Ҳозирда жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, шунингдек, барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини изҳор қиламиз", - дейилади элчихона хабарида.
Шу билан бирга элчихона Ўзбекистон фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирган. Эҳтиёж бўлганда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимига мурожаат қилиш мумкин. Дейилади хабарда. Консуллик бўлими телефонлари: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта: uzkorus@mail.ru
Жума куни Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залига уюштирилган теракт оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра 40 киши қурбон бўлган 100дан ортиқ одам жароҳатланган.
Жума куни Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залига уюштирилган теракт оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра 40 киши қурбон бўлган 100дан ортиқ одам жароҳатланган.