Тожикистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 5,4 бўлган. Унинг кучи Фарғонада 3 баллни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Бугун, 22 март куни, эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.
Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 5,4. Чуқурлиги эса 15 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа — 313 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 3 балл, 122 км.
Андижон вилоятида 2−3 балл, 172 км.
Наманган вилоятида 2−3 балл, 192 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 294 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 313 км.
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди