Сел ювиб кетган кўприк бир кунда қайта тикланди — ФВВ

Ургут туманида Наврўз байрами оқшоми сел ювиб кетган кўприк бир кунда қайта тикланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. ФВВ ва "Автойўл" мутахассислари маҳаллий ҳокимият ёрдамида Наврўз куни сел ювиб кетган кўприкни бир кунда қайта тиклашди.
МЧС восстановил мост в Самаркандской области
21 март оқшоми қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида Самарқанд вилояти Ургут тумани Узунсой қишлоғи ҳудудида кўприк жиддий шикастланган эди. Бу қишлоққа олиб борувчи ягон йўл бўлгани сабабли ҳаракат жиддий чекланди.

ФВВ масъул ходимлари, туман ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, "Автойўл" ва бошқа тегишли хизматлар зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида Узунсой қишлоғидаги кўприк тўлиқ тикланди ва автотранспорт қатнови таъминланди.
МЧС восстановил мост в Самаркандской области