Самарқанд-Истанбул: биринчи парвоз қандай ўтди — видео

Кейинроқ Тбилиси, Пхукет, Дубай ва Жиддага ҳам мунтазам парвозларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Наврўз куни "Air Samarkand" компанияси Самарқанддан Истанбулга мунтазам рейсларни амалга ошира бошлади.
Аввалига самолётлар ҳафтасига икки марта парвоз қилади, бироқ улар рейслар сонини оширишни режалаштиришмоқда.

Апрель ойидан бошлаб парвозлар географияси кенгайтирилади. Хусусан, Тбилиси, Пхукет, Дубай ва Жидда йўналишларида мунтазам парвозлар режалаштирилмоқда, дейди компания PR менеджери Олег Иванов.
Биринчи рейс ва биринчи мунтазам рейс учун биринчи чипта эгаси қандай табриклангани ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун видеомизни томоша қилинг.