Россия чегарасида зомби давлат шаклланмоқда

Агар мамлакатда бош вазир зомби бўлса бу — ёмон, лекин агар бутун мамлакат зомби бўлса, бу муқаррар миллий фалокатга олиб келадиган йўлдир.
Sputnik
Оддий тирик ўликлар ёки "зомби"ларга Эстония бош вазири Кая Каллас қўшилди. Яқинда EUObserver нашрига у очиқчасига айтди: "Мен ўзимга нисбатан сиёсий қотиллик содир этаяпман, лекин бошқа иложим йўқ". РИА Новости хабарига асосан.
Бу битта нарсани англатади: Ғарб юқори идораларида Кая Калласнинг муддати тугаяпти деган хулосага келишган ва унга оқибатларини ўйламасдан энг оғир ишларни топшириш мумкин, чунки "зомбига ҳамма нарса барибир".

Тан бериш керак, Каллас ўзининг "оқ хўжайинлари" марҳаматига сазовор бўлиш учун "бурни билан ер қазиди". У Эстонияни фашистлардан озод қилган совет аскарлари ёдгорликларини бузиш, у ерда яшаётган русларга қарши репрессиялар уюштиришда астойидил жонбозлик қилди ва бутун мамлакат ҳудудини НАТО ҳарбий базалари ва машғулотлари учун тўлиқ очиб берди.

Бу ҳам етмагандек, у Россия билан барча иқтисодий алоқаларни узиб, НАТО ва Европа Иттифоқи мамлакатларини Украинага етарлича ёрдам бермасликда айблади. Вазият шу даражага етдики, Каллас Украинага француз аскарлари ўрнига эстонияликлар бориши мумкинлигига ишора қилди.
Яқинда НАТОга янги бош керак бўлиб қолди ва Каллас, эҳтимол, ўзини муддатидан олдин ушбу лавозимда ҳис қилиб, қизариб муштларини силкитди:
“НАТО давлатлари Москва устидан назоратни ўз қўлига олиши ва русларнинг менталитетини бутунлай қайта ёзиб чиқиши керак, токи улар бошқа ҳеч қачон таҳдид қилмаслиги учун!”.
Лекин, шунча жонбозликка қарамасдан НАТО қўғирчоқ ўйнатувчилари "бу опанинг боши жойида эмас"лигини тушунишди ва унинг номзодини рад этишди.
Шундан сўнг ҳам Каллас бўш келгани йўқ ва бор кучи билан Эстонияни Ғарбнинг Россия чегарасидаги форпостига айлантиришга шошилди. Юзлаб километрларга "Магинот" ва "Маннерхайм" мудофаа линиялари қурила бошлан. Шунингдек барча қурилиш компанияларига 1200 квадрат метрдан кўп бўлган барча янги биноларда бомбапаноҳгоҳлар қуриш мажбурий бўлди.
Каллас айтишга кўра, "Украинадаги можаро тугагандан сўнг рус аскарлари биринчи навбатда Болтиқбўйи давлатларига бостириб киришига тайёр бўлиш керак."
Аммо сўнгги 16 йилда Эстонияда барча иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши кузатилмоқда. Россия билан ягона энергия ҳалқасидан чиқиш ва Россия энергия манбаларидан воз кечиш — республикада электр ва иссиқлик нархининг кескин ошишига олиб келди. Транспорт соҳаси кўз ўнгимизда тўхтаб қолди. Эстонияда инфляция Европа Иттифоқида энг юқори даражага кўтарилди, давлат харажатлари ошиб бормоқда, чакана савдо ва умумий истеъмол пасаймоқда. Жорий йилда экспорт 11 ва импорт 13 фоизга қисқарди. Бир йил ичида кўплаб асосий маҳсулотлар икки баравар қимматлашди.
Бундан ташқари, Каллас Украина Қуролли кучларига молиявий ёрдамни мамлакат ялпи ички маҳсулотининг уч фоизигача ошириш ташаббуси билан чиқди, (бу ҳарбий харажатлар учун ЯИМнинг уч фоизига қўшимча).

"Norsta" социологик хизмати томонидан ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, Эстония аҳолисининг 71 фоизи Кая Калласнинг бош вазирликдан кетишини қўллаб-қувватлаган.

Аммо уларнинг муаммоси шундаки, Калласни ишдан бўшатиш ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Мағрур эстонияликлар энди Россияга қарши курашда олдинги сафда эканликларига аминлар ва улар ортида НАТО ва Европа Иттифоқининг мустаҳкам кучлари борлигига ишонишмоқда.
Аммо улар катта шахмат тахтасида шунчаки пиёда эканини, ва ҳар қандай тўқнашувда биринчи ўринда пиёдалар қурбон қилинишини тушунмайдилар. Россия устидан эҳтимолий ғалаба учун Ғарб бошқа пиёдалар каби Эстонияни ҳам осонгина қурбон қилади. Албатта, бу эстонларнинг ўз қўли билан, яъни гўёки ўзлари танлаган раҳбарлар етакчилигида амалга оширилади.
Агар мамлакатда бош вазир зомби бўлса бу — ёмон, лекин агар бутун мамлакат зомби бўлса, бу муқаррар миллий фалокатга олиб келадиган йўлдир.