Қўқон аэропорти расман очилди — фото

Қўқон аэропортидан доимий парвозлар 1 апрелдан бошланиши маълум қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Бугун Қўқон аэропорти расман очилди, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги.
Қўқон аэропорти расман очилди
Бугун "Тошкент – Қўқон – Тошкент" йўналиши бўйича "Silk avi"a компанияси АТР-72 самолётида илк авиақатновни амалга оширди. Илк парвозни кутиб олиш маросими Қўқон аэропортининг очилиш тантаналарига уланиб кетди.

Ушбу йўналишда доимий парвозлар 1 апрелдан бошланиши маълум қилинган.
Қўқон аэропорти расман очилди
Маросимда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” компаниялари раҳбарлари, шунингдек, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Қўқон аэропорти расман очилди