Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Белгород осмонида ўнта ракета уриб туширилди

Россия Мудофаа вазирлиги: ҳаво мудофааси Белгород вилояти устидан ўнта "Vampire" ракетасини уриб туширди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Белгород вилояти осмонида ўнта "Vampire" ракеталари уриб туширилди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

“Москва вақти билан 08:00 атрофида Киев режими томонидан РМ-70 "Vampire" кўп ракетали тизим ёрдамида Россия ҳудудидаги нишонларга террорчилик ҳужуми уюштиришга уринди. Ўнта ракета навбатчи ҳаво ҳимоя кучлари ёрдамида йўқ қилинди”, - деди вазирлик.

Бундан бироз олдин Белгород ва Белгород вилоятида ракета таҳдиди эълон қилинган эди. РИА Новости мухбирининг хабар беришича, шаҳарда сирена ишлаган ва осмонда портлашлар эшитилган.
Белгород вилоятининг Украина билан чегараси 350 километрни ташкил қилади. Сўнгги бир неча кун давомида Украина Қуролли кучлари чегарадош вилоятларига ҳар куни ҳаво зарбаси беришга уринмоқда. Чоршанба куни Белгородни отишма чоғида бир киши ҳалок бўлди, Грайворон туманида икки нафар тинч аҳоли жароҳатланди.

Россия ҳукумати хавфли ҳудулардан 9 минг нафар болаларни эвакуация қилишга қарор қилди.