Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинада “Франция легиони”ни нима кутмоқда — эксперт тахмини

Макрон кескинлашувга тайёр, дейди сиёсатчи.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Франция президенти Макрон Украинага ҳарбий контингент юборишга тайёргарлик кўраётиб, сиёсий хавф-хатарниҳисобга олмайди, бу “француз легиони”нинг тақдири қайғули бўлади, дейди сиёсатшунос, тарих фанлари номзоди Эльвина Сеитова РИА Новости агентлигига.
Аввалроқ Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин Франция Украинага жўнатиш учун контингент тайёрлаётганини, биринчи босқичда бу 2 мингга яқин ҳарбий хизматчини ташкил этишини айтган эди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Елисей саройида Украинада ўлдирилган французлар сони "психологик жиҳатдан муҳим чегарадан ошиб кетган"и ва бундай маълумотларнинг нашр этилиши фуқароларни норозиликларга қўзғатиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Макрон кескинлашувга тайёр. Унинг ташаббуси НАТО мамлакатларида кескин қаршиликларга учраганига қарамай, у барибир французларни "жанг майдонида Россияни мағлуб этиш" учун яна бир хаёлий имконият билан қурбон қилишга тайёр. Француз қуроллари муваффақиятсизликка учраган жойда, афтидан, Наполеоннинг меросхўрлари енгишлари керак. Мамлакатимизга бўлган нафрат билан Макрон ҳақиқат туйғусини йўқотди ва сиёсий хавф-хатарларни ҳисобга олмайди. "Франция легиони"ни қайғули тақдир кутаётгани аниқ”, - дейди Сеитова.
Макрон ва бошқа европалик сиёсатчилар биринчи навбатда ўзлари учун жавоб беришлари керак: бу қурбонликларни ўз халқига қандай тушунтириш керак? Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, бу "барчалари учун жуда ёмон воқеа".
Россия Мудофаа вазирлиги бир неча бор НАТО давлатларидан келган ёлланма аскарларни йўқ қилиш ҳақида эълон қилган ва махсус ҳарбий операция ҳудудида уларнинг мавжудлигини қайд этган. Хусусан, ўтган йил охирида Россия Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу махсус операция бошланганидан буён 5,8 мингдан ортиқ хорижий жангари ўлдирилганини таъкидлади. Жумладан, НАТО мамлакатларидан: Польшадан 1427 та, АҚШдан 466 та ва Буюк Британиядан 344 та.