ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг йил бошидан бери йўқотишлари 71 минг кишидан ошди, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
“Умуман олганда, Украина Қуролли кучларининг шу даврдаги, яъни жорий йил бошидан бери йўқотишлари 71 минг кишидан ва 11 минг турли хил қуроллардан ошди. Бу ўтган йили худди шу даврдаги кўрсаткичлардан қарийб уч баробар кўпдир”, — деди вазир.
Хусусан, россиялик ҳарбийлар тўртта Abrams ва бешта Leopard танкини, 27 та Bradley пиёда жанговар машинасини, олтита HIMARS, 11 та зенит-ракета тизимини, жумладан, бешта Patriot’ни йўқ қилди.
Шойгунинг таъкидлашича, армия душманни ўз позицияларидан сиқиб чиқаришда давом этмоқда ва унга янги чизиқларда мустаҳкам ўрнашиб олишга имкон бермаяпти.
“Украина Қуролли Кучлари сафларида қочқинлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Украина назорати остидаги ҳудудда тинч аҳолига қарши талон-тарожқилиш авж олган. Киев режими жанг майдонидаги ҳақиқий вазиятни фуқаролардан яшириш учун қўлидан келганини қилмоқда”, - дейди Шойгу.
Унга кўра, Украина қўмондонлиги жангга захираларни ташлашга ва хорижий техниканинг энг қиммат моделларидан фойдаланишга мажбур.