ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Қўқон аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди. Мунтазам парвозларни 1 апрелдан бошлаш режалаштирилган, дея хабар берди "Uzbekistan Airways".
Бугун авиакомпаниянинг A320 NEO самолёти экипажи Қўқон аэропортига қўнди.
Аэропорт Коканда принял первый технический рейс
© Uzbekistan Airways
“Аэропортда учиш-қўниш йўлаги 2000 метргача узайтирилди ҳамда A320 ва ATR72-600 русумли самолётлар учун иккита тўхташ жойига эга перрон реконструкция қилинди. Шунингдек, аэропортда 100 кишига мўлжалланган 900 кв.м майдонли янги йўловчи терминали қурилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг тажрибали учувчилари томонидан Тошкент – Қўқон йўналиши бўйича амалга оширилган техник парвоз аэродромнинг самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга ҳамда терминалнинг йўловчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатишга тўлиқ тайёрлигини кўрсатди.