Мирзиёев Ёшлар боғига кўчат ўтқазди

Ёшлар боғи “Янги Ўзбекистон” боғидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғига кўчат ўтқазди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Давлат раҳбарига боғ лойиҳаси ҳақида ахборот берилди. Унинг майдони 75 гектардан зиёд бўлиб, ҳудуди жиҳатидан пойтахтда “Янги Ўзбекистон” боғидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.
В Парке молодежи высажены первые деревья
Боғ еттита катта ҳудудга бўлинади. Марказий хиёбонда турли майдонлар, минг ўринли очиқ амфитеатр, миллий ва халқаро гастрономик зоналар барпо этилади.
Очиқ ҳавода овқатланиш ва қизиқарли машғулотлар учун алоҳида жойлар бўлади. Мусиқий фавворалар, очиқ осмон остидаги кинотеатр, санъат кўргазмалари ва лазер-шоу имкониятлари яратилади. Болалар учун спорт ва ўйин майдонлари, машҳур эртаклардаги қишлоқлар, устахона, кутубхона ташкил этилади. Сунъий кўл, каноэ ва сузиш ҳавзаси, балиқ ови дам олувчиларга ҳузурбахш бўлади.
В Парке молодежи высажены первые деревья
Тошкент шаҳри жамоатчилиги, давлат ташкилотлари ва дипломатик корпус вакиллари, ёшлар иштирокида боққа кўчатлар экилди. Президент боғ лойиҳасида қатнашаётган инвестор ва лойиҳачилар, чет эллик дипломатлар билан мулоқот қилди.

“Халқимиз қаерда бўлса, дарахт экишга интилган. Амир Темур Самарқанд атрофида сўлим боғлар барпо этган, бошқа шаҳарларни ҳам обод қилган. Буюк боболаримизга муносиб бўлиб, бу ишларни қилаяпмиз”, — деди президент.

В Парке молодежи высажены первые деревья
Боққа биринчи босқичда минг тупдан зиёд каштан, эман, шарқ чинори, қизил куртак, магнолия, гужум каби манзарали дарахтлар ҳамда бута ва гуллар экилади. Лойиҳа якунига қадар уларнинг сони 20 минг тупга етади.
“Яна бир эътиборли томони, бу боғда табиийлик, ўрмон шакли, экзотик манзара ҳосил қилинади. Боғ фойдаланишга топширилиши билан 350 тадан ортиқ иш ўрни яратилади”, — дейилади хабарда.
В Парке молодежи высажены первые деревья
Айни кунларда ҳам ҳудудларда кўчатлар экилмоқда. Умуман, Ўзбекистонда 347 гектар майдонда “яшил ҳудуд”, 187 та вазирлик ва ҳокимлик боғлари барпо этилган.