Россия президенти сайлови — 2024 йил

МДҲ кузатувчилари Россия президенти сайловига кўрилган тайёргарликка баҳо беришди

МДҲ кузатувчилари Россия президенти сайловига юқори даражада тайёргарлик кўрилганини қайд этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) кузатувчилари Россия президенти сайловида овоз беришга юқори даражада тайёргарлик кўрилгани ва энг юқори фаолликни қайд этишмоқда. Бу ҳақда МДҲдан келган халқаро кузатувчилар миссияси таркибидаги Беларусь ва Россия Парламент ассамблеяси делегацияси координатори Ольга Петрашова маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Сайлов жараёни очиқлигини қайд этамиз. Овоз бериш жараёнига юқори даражада тайёргарлик кўрилганини, сайлов комиссиялари аъзоларининг профессионаллиги ва малакасини қайд этмоқчиман. Сайлов участкаларида энг юқори фаоллик ва давоматни қайд этмоқчиман”, — деди Петрашова Россия Марказий сайлов комиссиясида сўзлаган нутқида.
Унинг қўшимча қилишича, кузатувчилар сайлов участкаларига ташриф буюриш чоғида ўз номзодига овоз бериш учун келган болали оилалар ва кексаларни кўрган.
“Бу жуда муҳим, биз сайлов участкаларида ўзгача фуқаролик масъулияти, мамлакат келажагига ғамхўрлик ҳиссини ҳис қилдик”, – деди МДҲдан келган кузатувчилар миссияси аъзоси.
МДҲ миссияси Россиядаги сайловлар қандай ўтаётганини маълум қилди
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясидаги президентлик сайловларида 129 давлатдан 1115 нафар халқаро кузатувчи иштирок этди.
Россия президенти сайлови пойтахтда, вилоятларда, янги ҳудудларда ва хорижда қандай ўтди?