ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонишига ишонч билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ишончим комилки, биз буни қила оламиз... Биз Байденга айтамиз: "Жо, ишдан бўшадинг. Бу ердан кет! Сен дахшатли ишладинг", — деди Трамп Огайо штатида ўз тарафдорлари олдидаги митингда.
У Байденни танқид қилиш имкониятини бой бермади ва уни "Америка демократиясига таҳдид" деб атади. Трамп, шунингдек, АҚШнинг амалдаги президентида "мамлакатига зарар етказиш учун абадийлик" борлигига ишонч билдирди.
"Агар мамлакатни қобилиятиз одамлар бошқарса, бу абадийдир", деди Трамп ва Байденни Мексика билан чегарадаги ҳал этилмаган миграция инқирози, Қўшма Штатлардаги инфляциянинг ўсиши ва бошқа бир қатор муаммолар учун қоралаб.
"Байденнинг барча фалокатларини қайтаришнинг энг осон йўли - мени Оқ уйга қайтариш. Ва биз буни уддалаймиз", деб таъкидлади АҚШнинг собиқ президенти.