Ўзбекистонда Россия президенти сайловида овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 08:00 да бошланди.
Россия президенти сайлови учун Тошкент ва Самарқандда ташкил этилган сайлов участкалари ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Тошкентдаги Россия Федерацияси элчихонасида катта навбат юзага келди. Овоз бериш учун келганлар тахминан 400 метрлик навбат ташкил этишган.
"Тошкент ва Самарқандда овоз беришни хоҳловчилар катта навбат ҳосил қилмоқда. Одамлар бутун оилалари билан келишмоқда. Соат 14:00 ҳолатига кўра 2 мингдан ортиқ Россия фуқаролари овоз берди", — дейди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Қайд этилишича, болали аёллар ва пенсионерларга навбатсиз киришга рухсат берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида яшовчи фуқаролар учун Тошкент шаҳридаги сайлов участкасига олиб бориш учун автобуслар ташкил этилган.