ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik.Франция президенти Эммануэл Макроннинг фикрича, тинчлик музокаралари бошланишидан олдин Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қўшимча кафолатлар берилиши керак. Бу ҳақда РИА Новости ТСН телеканалига таяниб хабар берди.
"Биз Украина ўзи ишониши мумкин бўлган ҳарбий ёрдам тақвими ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши ва музокаралар (можарони тугатиш бўйича - таҳр.) мумкин бўлгунга қадар ишонч билан давом этиши учун қўшимча кафолатлар беришимиз керак", — деди Макрон телеканалга берган интервьюсида.
Украинага ёрдам бериш ҳақида гапирар экан, у Германия Украинада қурол ва ҳарбий техникани биргаликда ишлаб чиқариш бўйича катта мажбуриятларни олганини таъкидлади. У, шунингдек, Германиянинг узоқ масофали қуроллар коалициясини яратишдаги ролини муҳим деб атади.