ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Самарқандда “Афросиёб” музей-қўриқхонасининг кўргазмалар зали реставрациядан сўнг очилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
В Самарканде после реставрации открылся экспозиционный зал музея-заповедника "Афросиаб"
© Музей-заповедник "Афросиаб"
Сўнгги йилларда музей Самарқанд учун аҳамиятли бўлишига қарамай, фойда келтирмас эди. 1980-йилларда ташкил этилган кўргазма майдони эскирган ва кўп ташриф буюрувчиларни жалб қилмаган.
“Биз музейимизни нафақат археологлар, археологик тадқиқотлар ва тарихни билувчилар, балки оддий мактаб ўқувчилари ва кексалар учун ҳам дўстона қилиш ҳақида узоқ вақт ўйлаб юрдик. Масалан, ёш авлод экспонатларни визуализациясига кўпроқ қизиқиш билдиради, лекин кекса фуқаролар классик тақдимотга кўпроқ қизиқишади”, - дейди музей-қўриқхона директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Маъсуд Самибаев.
В Самарканде после реставрации открылся экспозиционный зал музея-заповедника "Афросиаб"
© Музей-заповедник "Афросиаб"
Реконструкциядан кейин экспонатлар аввалгидек қолди, аммо энди улар янги кўринишга эга. Мисол учун, бу ерда шиша гумбаз остида кўргазмали безакли лойли ғишт тақдим этилган. Ўз-ўзидан бу, асосан, мутахассислар ва тарих ишқибозлари учун қизиқарли бўлади. Аммо кўзларини бошқа жойга ўзгартиришлари билан ташриф буюрувчилар диорама шаклида ғишт деворининг 3D реконструкциясини кўришади. Унинг ёнида ёрдамчи маълумотларга эга стенд мавжуд.
В Самарканде после реставрации открылся экспозиционный зал музея-заповедника "Афросиаб"
© Музей-заповедник "Афросиаб"
Музейда бешта кўргазма павильонлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири шаҳар тарихи ва ривожланиши ҳақида ҳикоя қилади. Кўргазмада элчиларни қабул қилиш чоғида ҳукмдор Вархуман қароргоҳи деворий расмлари акс этган зал алоҳида ўрин тутади.
“Дастлаб музей айнан шу деворий расмга бағишланган эди, чунки “Элчилар зали” марказий экспонат бўлган. Бироқ бу яқин вақтгача бўлган. Ҳозир бизда X-XI асрлардаги Қорахонийлар даврига оид расмлар бор. Уларни музейнинг иккинчи қаватигажойлаштиришни режалаштиряпмиз. Айни пайтда расмлар Археологик тадқиқотлар институтида реставрация қилинмоқда. Бир сўз билан айтганда, биринчи қаватда шаҳарнинг пайдо бўлиши ва дастлабки тараққиётига, жумладан, Сўғд даврига бағишланган кўргазма ташкил этилади. Иккинчи қават - ислом даври, мўғуллар истилосигача бўлган даврга аталади”, - дейди Маъсуд Самибоев.
В Самарканде после реставрации открылся экспозиционный зал музея-заповедника "Афросиаб"
© Музей-заповедник "Афросиаб"
Янгиланган кинозал ҳам кўриб чиқишга арзийди. Бу ерда Самарқанд ташкил этилган пайтда қандай бўлганлиги ҳақида 3D реконструкция қилинган видеони томоша қилиш мумкин.
Реставрация ва қурилиш ишларига қарийб 330 минг доллар ажратилди.
В Самарканде после реставрации открылся экспозиционный зал музея-заповедника "Афросиаб"
© Музей-заповедник "Афросиаб"