Ўрмонларда ёнғин чиқарганлик учун қанча жарима тўланади?

Ўрмонларда ёнғин чиқарганлар 3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача жарима тўлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ёнғинлар профилактикаси самарадорлиги янада оширилади. Бу бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди:
фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача (6 млн 800 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмдан).
Шунингдек, шахснинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда мазкур шахс ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.