ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Аргентинанинг Санта-Круз провинциясида иккита ГЭС қурилиши Хитой томонидан молиялаштириш тўхтатилгани сабабли музлатиб қўйилди, деб хабар бермоқда маҳаллий "Nacion" нашри.
Нашрга кўра, 2023 йил 18 декабрдан бошлаб Санта-Круздаги "Хорхе Сеперник" ва "Нестор Киршнер" гидроэлектр станциялари қурилиши бутунлай тўхтатилган. Қурилишда иштирок этаётган "UТЕ Represas Patagonia" компанияси 1800 нафар ишчини ишдан бўшатишга қарор қилган.
Ушбу ГЭС қурилиши ҳақидаги шартнома 2014 йилда Аргентинанинг собиқ президенти Кристина Киршнер даврида имзоланган эди. Унга кўра, лойиҳанинг 54% Хитойнинг "China Gezhouba Group" компаниясига тегишли.
Лойиҳа Аргентина ҳукумати талабига биноан Хитой кредити ҳисобидан молиялаштирилади. Аргентина қурилиш тугагандан сўнг кредитни тўлашни бошлаш ниятида. Айни дамда ишлар биринчи ГЭСда 42 фоизга, иккинчисида атиги 20 фоизга якунланган.
Нашр маълумотларига кўра, қурилишни молиялаштириш охирги марта ХХР томонидан 2022 йилда 538 миллион АҚШ доллари миқдорида ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Аргентинада бўлиб ўтган президент сайловларида ўта ўнг сиёсатчи Хавьер Милеи ғолиб бўлган эди. У сайлов олдидан "коммунистлардан ҳеч қандай маблағ олмаслигини" ва "Хитой Аргентина қарз оладиган энг сўнгги мамлакат бўлишини" бир неча бор таъкидлаган эди. Шунингек, Милей Аргентинанинг БРИКСга қўшилиш режасини қатъий рад этди ва АҚШ билан яқинлашиш тарафдори эканини маълум қилган эди.