Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади

Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
"Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент Қарори (ПҚ-126-сон, 14.03.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб Компания томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида тақдим этилади.
Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади.
Савдо-саноат палатаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг бошқарувини вақтинчалик амалга оширади.
Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.