Россия президенти сайлови — 2024 йил

Муддатидан олдин овоз беришда 2,6 млн сайловчи қатнашди — Памфилова

Муддатидан олдин овоз бериш 25 февралдан 14 мартга қадар ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларида ҳамда узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ўтказилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россия президенти сайловларида деярли 2,6 миллион киши муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди, деди Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова.

“Мамлакат бўйлаб 2,6 миллион сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланган”, - деди Памфилова МСК ахборот марказида.

Муддатидан олдин овоз бериш 25 февралдан 14 мартга қадар ўтказилган. Унда ДХРда 1 171849 нафар, ЛХРда 326 379 нафар, Запорожье вилоятида 242 046 нафар ва Херсон вилоятида 280 566 сайловчи иштирок этган.
МСК хабарига кўра, Россия президенти сайловида овоз беришнинг биринчи кунида Москва вақти билан соат 11.36 га кўра, сайловчиларнинг иштироки 5,42 фоизни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод).
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайлови юқори савияда ташкил этилган — Низамходжаев