ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев президент сайловида шахсан ўзи сайлов участкасига келиб овоз берди.
У турмуш ўртоғи Светлана билан "Горки"даги Ёшлар уйидаги 2074-сонли сайлов участкасига келди.
"Бугун овоз беришнинг биринчи куни, шунинг учун биз биринчи қаторларга чиқдик. Ҳатто бугун Светлана Владимировнанинг туғилган куни, шунга қарамай, биз шу ердамиз. Барчани овоз беришда иштирок этишга таклиф қиламиз", - деди Медведев.
Олти йил аввал, Россия ҳукумати раҳбари бўлган Медведев рафиқаси Светлана билан Москваданинг Раменки ҳудудидаги 2760-сайлов участкасида овоз берган эди.
Россияда 2024 йилги президент сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Сайловларда тўрт нафар номзод – “Новые люди” партияси томонидан кўрсатилган Давлат Думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков, ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий ва Коммунистик партия Марказий қўмитаси Президиуми аъзоси Николай Харитонов, шунингдек, амалдаги президент Владимир Путин ўзини ўзи кўрсатган номзод сифатида курашмоқда.
Россия бўйлаб 94 мингдан ортиқ сайлов участкалари ўз эшикларини очади. Сайловчилар сони 112 млндан ортиқни ташкил қилади.